ОФК кубогидаги рақибимиз “Хўжанд” ҳақида қандай маълумотларга эгамиз?

Хабарингиз бор эртага ОФК кубоги Минтақавий финал учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида “Мустақилликнинг 20 йиллиги” стадионида бўлиши ҳақида олдинроқ ҳабар берган эдик.

Хўжанд - жорий йилда Тожикистон олий лигасининг 7 поғонасида кетмоқда. Жамоа 10 учрашувда майдонга тушиб, 3 та ғалаба 4 та дуранг ҳамда 3 маротаба мағлубиятга учраган.

Тўплар фарқи 8-6 Хўжанд фойдасига.

Клуб ОФК кубогининг гуруҳ босқичида 4 очко жамғариб, плей-офф йўлланмасига эга чиққан. Тожикистон  клуби “Копетдаг” ва “Дордой” билан бир гуруҳдан жой олган эди. “Хўжанд” мусобақанинг гуруҳ босқчида 3 та гол уриб, 1 марта ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган. Далер Ёдгоров иккита гол уриб, клубининг ОФК кубогидаги жорий мавсум тўпурари ҳисобланади. Яна бир гол эсаТоҳир Маладўстов номига ёзилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!