ОФК "Осиё Кубоги - 2027" мезбонлиги учун Ўзбекистон ва яна 4 мамлакат аризаларини қабул қилди
Осиё Футбол Конфедерацияси расмий "Твиттер" саҳифаси "Осиё Кубоги-2027" мезбони бўлиш учун 5 та мамлакат томонидан топширилган аризаларни қабул қилди. Даъвогар давлатлар қаторида Ўзбекистондан ташқари, Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони давлатлари бор.
Энди барча аризалар атрофлича ўрганилиб, ОФК расмий делегацияси даъвогар мамлакатларнинг қитъа биринчилигини ўтказиш имкониятларини кўриб чиқади.
2027 йилги Осиё Кубоги мезбони келгуси йилда эълон қилинади.
Фикрлар