ОФК Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашидаги ўйинларини қаерда ўтказиши ва ўйинлар санасини эълон қилди (Фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолган учрашувлари Саудия Aрабистонида бўлиб ўтиши белгиланди.

ОФК расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, "Д" гуруҳидан ўрин олган баҳслар 31 майдан 15 июнга қадар ташкил этилади.

photo_2021-03-12_10-57-07

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон МТЖ Саудия Aрабистони, Сингапур, Фаластин ва Яман вакиллари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Aйни пайтда, Вадим Абрамов шогирдлари 9 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистон МТЖ жойлашган гуруҳнинг қолган барча ўйинлари санаси ва турнир жадвали билан танишинг:

photo_2021-03-12_12-39-09

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
DONIYORJON ABDURASULOV
12/03/2021 20:52
Bir tomondan yaxshi böptdi Saudiya bilan özaro öyingacha bollar ob-havoga moslavoladi KSA ning

Минбар

Барча блоглар