ОФК Ўзбекистоннинг қитъадаги энг етакчи футбол лигалари қаторида эканини эътироф этди

ОФК Ижроия қўмитаси қитъада клублар мусобақалари даражасини ошириш, уларни ислоҳ қилиш, шунингдек ОЧЛ ҳамда ОФК кубогининг янги ривожланиш йўлини белгилаб бериш мақсадида элит клублар мусобақалари бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этиш юзасидан қарор чиқарган эди.

Шу асосда Осиёнинг 8 та энг етакчи футбол лигалари функционерларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Унинг таркибига ЎзПФЛ Бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам киритилди. ОФКнинг элит клублар мусобақалари бўйича махсус ишчи гуруҳи таркибидан Шарқий минтақадан Австралия, Хитой, Япония, Жанубий Корея ҳамда Ғарбий минтақадан Қатар, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигалари раҳбарлари ўрин эгаллади.

Мазкур ишчи гуруҳ клублар иштирокида ўтадиган мусобақалар юзасидан ўз таклиф ва ислоҳот режаларини ишлаб чиқиб, ОФК Мусобақалар қўмитасига маъқуллаш учун ва ОФК Ижроқўмига тасдиқлаш учун киритади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!