ОФК президенти Ўзбекистон терма жамоалари учун қад ростлаётган база билан танишди (Фото)

Хабарингиз бор, айни кунларда Осиё футбол конфедерацияси президенти бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

Бугун куннинг биринчи қисмида Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Тошкент вилоятида терма жамоалар учун қад ростлаётган Дўстлик базасини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мазкур базадан ўрин олган объектлар, хусусан, футболчилар истиқомад қилиши учун мўлжалланган мехмонхона, машғулот майдончаси ва заллари, стадион лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган тиббий-тикланиш маркази, кутубхона, ресторан, яшил ҳудуд каби объектларнинг айнан ушбу базадан жой олиши айтилди.

Aвваллари терма жамоалар учун база қуриш орзу бўлгани, эндиликда мана шу лойиҳа натижасида барча ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз, хусусан, миллий ва олимпия жамоаси ҳам шу ерда йиғин ўтказиш имконига эга бўлиши таъкидланди. Бундан ташқари, мазкур футбол шаҳарчасидан 11-17 ёшгача бўлган 6 та ёш тоифасидаги академия тарбияланувчилари таҳсил олиши қайд этилди.

Ўз ўрнида ОФК президенти ҳам мазкур қурилиш-лойиҳаси ҳақида ижобий фикрда эканлигини айтиб, бир нечта масалалар юзасидан ўзининг таклифларини билдирди.

photo_2022-05-12_12-44-32

photo_2022-05-12_12-44-31

photo_2022-05-12_12-44-32 (2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
grossmeester@mail.ru
13/05/2022 14:41
яхши жуда яхши
качон битар экан
шуни хам айтинглар