ОФК расмий саҳифаси "Насаф" юлдузини эътироф этди!

ОФК кубоги ярим финал босқичи доирасида "Насаф" клуби ўз майдонида "Ли Ман" жамоасини қабул қилди.

"Марказий" стадионида бўлиб ўтган баҳсда "аждарлар" 3:2 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи гол 26-дақиқада Ҳусаин Норчаев томонидан киритилди. Бу орқали истеъдодли ҳужумчи турнирдаги голлари сонини 7 тага етказиб олди.

ОФК расмий сайти "Инстаграм" саҳифаси орқали Норчаевнинг суратини юклаб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди:

Ўйинлар: 6

Голлар: 7

Ёш: 19

Ушбу исмни эслаб қолинг: Ҳусаин Норчаев

246978895_983580722218698_1410926297679397789_n

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
22/10/2021 22:56
Зўр кўз тегмасин. Омад...