ОФК расмий сайти ОЧЛ 4-турининг энг эътиборли масалалари қаторида АГМК ўйинини ҳам эътироф этди

Бугундан Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур баҳслари бошланади. Тур учрашувлари олдидан ОФК расмий ахборот манбаи ҳисобланган “The-afc.com” сайти энг эътиборли саволларга тўхталиб ўтди. Удар орасида “Шабаб Ал-Аҳли” - АГМК учрашуви хусусида ҳам фикрлар эълон қилинган. 

Қуйида ушбу мақолани тўлиқлигича таржима форматида эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 

  • “Ал-Насср”га 2020 йилдаги Ҳамдаллаҳ керак

2020 йилги мавсумда Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ 3-тур якунида 4 та гол уриб, жамоасини ўз гуруҳи пешқадамига айлантириб улгурганди. Жорий мавсумда эса, унинг голлари Саудия клубига етишмаяпти. 3 та ўйин давомида 15 марта рақиблар дарвозасини ўққа тутган марокашлик ҳужумчининг 5 та уриниши аниқ чиқди. У киритган биргина гол ҳам пенальтидан урилган. 

2019-2020 йилги мавсумда африкалик футболчи супер сермаҳсуллик кўрсатганди. У кетма-кет 9 та ўйинда гол уриб, жамоасининг ғалабаларида катта ҳисса қўшганди. Жорий мавсумда унинг ўйини ўхшамаслиги оқибатидан “Ал-Насср” ҳам гуруҳ пешқадамлигида мустаҳкам эмас. 

“Ал-Садд”га қарши ўйинда пенальтидан киритилган гол унинг рейтингини тўлдириб туришга хизмат қилмоқда, холос. 3 та тур мобайнида 9 та голли вазиятга эга бўлган 30 ёшли футболчи атиги 2 маротаба аниқ зарба йўллашга эришган. 

Ҳа, саудияликларт ҳозирда гуруҳ пешқадами. Аммо уларнинг ҳеч бирида умид сўнгани йўқ ва барчаси плэй-оффга йўл олиши мумкин. Ушбу тўқнашувларни тасодиф дейишга шошилмаслик керак. “Ал-Насср” миллий чемпионатда ҳам 6-поғонада бормоқда. 

Ei8ggBUWoAElnHM

 

  • “Трактор” дурангларни ғалабага айлантириши лозим

 

Муҳаммад Аббосзода “Пахтакор” дарвозасига гол урган пайтда барчанинг хаёлидан “Трактор” 2016 йилдан буён илк маротаба ОЧЛ ғолиблигини қўлга киритар экан, деган фикр ўтган бўлса, ажаб эмас. Аммо ўзбек клуби 13 дақиқа ичида 3 та гол уриб, ажойиб камбекни амалга оширди. 

Очиғини тан олиб айтадиган бўлсак, эронликлар сўнгги дақиқаларда белгиланган баҳсли пенальти бўлмаганда, очкодан ҳам қуруқ қолиши аниқ эди. Шундан кейин, Табриз жамоаси кейинги иккита ўйинда ҳам “Шаржа” ва “Эйр Форс” билан нурсиз дуранг қайд этди. 

Натижалар у қадар ҳавас қиларли даражада бўлмаса ҳам “Трактор” жадвалда иккинчи ўринда бормоқда. “Пахтакор” ва “Эйр Форс”нинг “Шаржа”га имкониятни бой берганини инобатга олсак, форсларда гуруҳни энг камида иккинчи ўрин билан якунлаш имкони мавжуд. 

Аммо ушбу поғонани қўлга киритиш учун бошқа номзодлар ҳам тиш-тирноғи билан курашиш аниқ. Олдиндаги турда уларга Ироқнинг “Эйр Форс”и яна бир бор арқиблик қилади. Хўш, “Трактор” илк ғалабасини қўлга кирита оладими?

photo_2021-04-15_02-31-16

 

  • “Ал-Райян”да сўнгги имконият

 

“Ал-Райян” ОЧЛнинг сўнгги 9 маротаба гуруҳ босқичидан чиқа олмаяпти. Бу каби натижаларга эришиш учун уларнинг таркибидан Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ва Себастьян Сориа каби кучли футболчилар ҳам кетиб қолган. 

Номдор мураббийлар келяпти-кетяпти. Микаэль Лаудруп ҳам “Ал-Райян”ни плэй-оффга олиб чиқа олмаганлар рўйхатини безаб турибди. 2017-2018 йиллар мобайнида қатарликларни бошқарган даниялик мураббий гуруҳ босқичида “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Айн” синовидан ўта олмади. 

2021 йилда “Ал-Райян” яна юлдузлар билан ОЧЛга ташриф буюрди. Жамоа мураббийлигида Лоран Блан ишламоқда. “Порту” собиқ футболчиси Ясин Брайими ҳам марказий ярим ҳимояда ҳаракат қилмоқда. Аммо натижалар масаласида ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. 

Илк турда мезбонлар, Ҳиндистоннинг “Гоа” клубига қарши дуранг қайд этган Блан шогирдлари келгуси турларда “Персеполис” ва “Ал-Ваҳда”га ютказиб қўйди. “Ал-Ваҳда”га қарши ўйинда ҳам мағлуб бўлган тақдирда, Қатар клуби кетма-кет 10 маротаба гуруҳдан чиқа олмаган бўладилар. 

EzmHHf4VUAccDKe

 

  • “Шабаб Ал-Аҳли”да ҳали умид бор

 

2020 йилда плей-оффга йўл олган Дубай жамоасидан янги мавсумда кўпроғи кутилганди. Аммо уларнинг натижаси ҳатто Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасиникига ҳам ўхшамади. Душанбе клуби “Шабаб Ал-Аҳли” очко олган ягона рақиб бўлиб турибди. 

“Ал-Ҳилол”дан учралган мағлубиятни тўғри қабул қилиш мумкин. Ҳар ҳолда, саудияликлар 2019 йилги мавсум чемпиони ҳисобланади. Аммо АГМКга сенсацион тарзда бой берилган ўйин Амирлик клубининг гуруҳдаги имкониятларини кескин пастлатиб юборди. Ҳисобда олдинда бораётган “Шабаб Ал-Аҳли” иккинчи ўринга кўтарилиб олиш ҳақида ширин хаёл сураётган бир пайтда АГМК баҳс якунида 2 та гол уриб, тарихий ғалабасини тантана қилиб кетди. 

АГМК ва “Истиқлол”дан 3 очкога ортда қолаётганига қарамай, дубайликларда гуруҳдан чиқиш учун реал имкониятлар сақланиб турибди. 

EzhrDjzWQAs4pre

 

  • Ироқ клубларига голлар керак

 

2021 йилги мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3 та тури ортда қолган бир пайтда, Ғарб минтақасининг 5 та гуруҳидан 2 та жамоа ҳамон голсиз ўйинларни қайд этиб келмоқда. Эътиборлиси, уларнинг иккиси ҳам Ироқ клубларидир. “Ал-Шорта” ва “Эйр Форс” умумий 540 дақиқадан бери бирорта гол урмадилар. 

Ўтган мавсумда 4 та ўйинда 5 очко жамғарган “Ал-Шорта” жорий йилги рақиблари “Истиқлол” (Эрон), “Ал Аҳли” (Саудия Арабистони) ва “Ал-Духаил” (Қатар) унга ҳеч қандай имкон қолдирмаяпти. Ироқ клуби 3 ўйиннинг барчасини бой берди ва 8 та гол ўтказиб юборди. Саудиянинг “Ал-Аҳли”сига жавоб учрашувида ҳам мағлуб бўлса, мусобақа билан расман хайрлашади. 

“Ал-Шорта”дан фарқли равишда “Эйр Форс”да имкониятлар анча яхши. “Трактор” ва “Пахтакор” билан голсиз дуранг қайд этган иқоқликларда 2 очко мавжуд. Бу турда улар 1 очко олдинда бориб, 2-ўринни эгаллаб турган “Трактор” билан курашга киришади. Плэй-оффдан умиди бўлса, “Эйр Форс” иккинчи даврада гол уришга мажбур. Дуранглар энди уларнинг зарарига ишлайди. 

photo_2021-04-22_05-22-53

The-afc.com сайтидан Абдулвосид Валихонов таржимаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!