ОФК ва ЎФА раҳбарияти ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Унда қандай масалалар муҳокама қилинди?

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ҳамда Равшан Эрматов ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат бошида Шайх Салмон Равшан Эрматовни янги лавозим билан самимий муборакбод этиб, келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилади.

Суҳбат давомида Осиё футбол конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳақида гаплашилди. ОФК Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр экани маълум қилинди.

Шунингдек, томонлар турли долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди ҳамда келгуси режаларни муҳокама қилишди. Ўзаро дўстона алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканликларини ҳам билдириб ўтишди.

Шайх Салмон ва Равшан Эрматов турли янги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш учун ҳар томонлама ҳамкорликни кучайтиришнинг аҳамияти юқорилигини алоҳида таъкидлашди ҳамда икки томон учун манфаатли бўлган ўзаро ишончни янги босқичга олиб чиқиш борасида келишиб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Navbahor1996
17/06/2019 19:59
Р.Эрматов ишларизга омад алох омадизни берсин Узб футболини ривожида соглик бахт куч куват тилайман.
Абдусамат Жураев
17/06/2019 16:47
Бошланди саехат Эрматов Умиджонга ухшаб селфи килиб юраверманг
&
Surxon turon
17/06/2019 16:39
Маладдес