ОФК йилнинг энг яхшиларини аниқлади. Ал Довсари - энг яхши футболчи, Ким Мин Жае эса...

Хабарингиз бор, Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси” номинациясида ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик

Маросимнинг кейинги қисмларида яна бир қатор номинацияларда ғолиблар номи эълон қилинди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

Энг яхши эркак футболчи - Салим Ал Довсари ("Ал Ҳилол", Саудия Арабистони).

Энг яхши аёл футболчи - Сэм Керр ("Челси", Австралия).

Энг яхши эркак бош мураббий - Хажиме Мориясу (Япония).

Энг яхши аёл бош мураббий - Шуи Кингхия (Хитой).

Энг яхши ёш эркак футболчи - Курю Мацуки (Япония).

Энг яхши ёш аёл футболчи - Маика Хамано (Япония).

Энг яхши ҳалқаро футболчи - Ким Мин Жае ("Наполи", Жанубий Корея). 

Энг яхши футзалчи - Муслим Оладгобад (Эрон).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!