ОФКнинг мураббийлик таълими бўйича 3-конференцияси давом этмоқда

Осиё футбол конфедерацияси штаб-квартираси жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида мураббийлик таълими бўйича ОФКнинг 3-конференцияси давом этмоқда. Мазкур конференцияда Ўзбекистондан Шавкат Имамов билан биргаликда ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов ҳам қатнашётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Конференция давомида ФИФАдан махсус таклиф этилган Басир Муҳаммад бир қатор мавзулар юзасидан чиқиш қилиши режалаштирилган. Шунингдек, конференция қатнашчилари жорий йилнинг январь-февраль ойларида БААда бўлиб ўтган Осиё Кубогида қатнашган терма жамоалар мураббийларининг муваффақиятли фаолиятларини таҳлил қилишади.

Бундан ташқари, мураббийлик таълими бўйича ОФК Конвенцияси талаблари ва уларни амалга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилади. 
 
ОФКнинг мураббийлик таълими бўйича 3-конференцияси эртага ўз якунига етади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!