Оғир атлетика. Бугун Марказий Осиё чемпионатида икки нафар спортчимиз шоҳсупага кўтарилди
Битта олтин ва битта бронза!
Чирчиқ шаҳри мезбонлик қилаётган ўсмирлар ўртасидаги (U17) Марказий Осиё чемпионатининг бугунги кунги дастурида қизлар ўртасида -55 кг ва 59 кг вазн тоифаларида, ўғил болалар ўртасида эса -61 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди.
Қуйида иккикураш натижасига кўра ғолиб ва совриндорлар рўйхати билан таништириб ўтамиз:
-55 кг (қиз болалар)
Олтин - Ксения Прозорова - 183 кг (Қозоғистон)
Кумуш - Алейна Делиcе - 151 кг (Туркия)
Бронза - Мастура Раҳимжонова - 140 кг (Ўзбекистон)
-59 кг (қиз болалар)
Олтин - Горкемсу Cам - 147 кг (Туркия)
Кумуш - Оразгул Бабанйязова - 145 кг (Туркманистон)
Бронза - Баяна Догдурбекова - 70 кг (Қирғизистон)
-61 кг (ўғил болалар)
Олтин - Асилбек Бахромов - 219 кг (Ўзбекистон)
Кумуш - Арсен Омуржанов - 211 кг (Қирғизистон)
Бронза - Асадулло Негматов - 139 кг (Тожикистон)

Изоҳлар (0)