Оғир атлетика. Бугун Ригина Адашбаевага мухлислик қиламиз
Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида юқори вазнли спортчилар иштирокига ҳам навбат етиб келди. Бугун фаолиятини енгил атлетика спорт турида бошлаб, бу йилдан оғир атлетика баҳсларида иштирок этаётган Ригина Адашбаева қатнашади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Ҳамюртимиз -81 кг вазн тоифасининг “В” гуруҳида ўз омадини синаб кўради. Унинг чиқиши Тошкент вақти билан 15-декабрга ўтар кечаси 02:00 га тўғри келади.
Маълумот учун, Адашбаева жорий йил 3 та халқаро мусобақада иштирок этиб, уларнинг барчасида совриндорлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлди.
Фикрлар