Оғир атлетика. Ҳамюртларимизнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятли юриши давом этмоқда

Баҳрайн мезбонлик қилаётган қитъа биринчилигида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳар икки вакилимиз шоҳсупага кўтарилди.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, даст кўтариш машқида 154 кг натижа билан кумуш медални расмийлаштирган Муҳаммадқодир Тоштемиров силтаб кўтариш дастурида 192 кг билан яна бир кумуш, икки кураш бўйича эса 346 кг билан бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, силтаб кўтариш машқида 189 кг тош кўтарган Оғабек Тўхтаев бронза медалини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!