Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатида 10 та медаль билан ортга қайтган спортчиларимиз тантанали равишда кутиб олинди (фотогалерея)
Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Мазкур мусобақада ҳамюртларимизнинг иштироки ўз якунига етди. Унда 4 та нафар спортчи билан қатнашган жамоамиз 8 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Кеча вакилларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Уларни расмийлар, ОАВ ходимлари ҳамда спортчиларимизнинг оила аъзолари кутиб олди.
Қуйида ушбу жараёндан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар