Оғир атлетика. Олимпиада чемпионларимиз Осиё чемпионатида қатнашмайди. Сабаби...

Жорий йилнинг 6-16 октябрь кунлари Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, мазкур қитъа биринчилигида иштирок этадиган жамоамиз таркибидан Рио-2016 чемпиони Руслан Нуриддинов ҳамда Токио-2020 ғолиби Акбар Жўраевлар ўрин олишмаган.

Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг қайд этишича, ҳар икки полвонимиз 5-16 декабрь кунлари Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига якка тартибда тайёргарлик кўришади.

Баҳрайн пойтахтида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз рўйхати қуйидагича:

Эркаклар:

-67 кг: Достон Ёқубов;

-73 кг: Адҳам Эргашев;

-81 кг: Оғабек Тўхтаев;

-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров;

-89 кг: Сарварбек Зафаржонов;

-89 кг: Ҳожиакбар Олимов;

-96 кг: Суннатулла Ўсаров;

-96 кг: Қурбонмурод Намозов;

-102 кг: Шарофиддин Амриддинов;

Аёллар:

-49 кг: Жамила Панфилова;

-59 кг: Нигора Абдуллаева;

-76 кг: Нигора Сувонова;

-81 кг: Ригина Адашбоева;

-87 кг: Турсуной Жабборова;

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!