Оғир атлетика. Осиё чемпионатини бронза медаль билан бошладик!

Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Илк куннинг ўзида терма жамоамиз дастлабки медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Бундан бироз аввал аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилмоқда ва даст кўтариш машқлари ўз якунига етди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жамила Панфилова даст кўтаришда 79 кг билан бронза медалига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!