Оғир атлетика. Шарофиддин Амриддинов жаҳон чемпионатидаги дебютида 13-ўринни эгаллади

Колумбияда ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили ўз иштирокини якунлади. Бу йил ёшлар тоифасидаги мусобақаларда порлаган ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов -102 кг вазн тоифасида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Юртдошимиз даст кўтаришда 172 кг, силтаб кўтаришда 197 ва икки курашда 369 кг билан умумий ҳисобда 13-натижани қайд этди. Мазкур йўналишда ғолиблик икки курашда 391 кг натижа кўрсатган қатарлик Олимпиада чемпиони Фарес Элбахга насиб этди.

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати
Эркаклар, -102 кг:

1-ўрин - Фарес Элбах (Қатар) – 391 (174+217) кг
2-ўрин - Ризо Деҳдар (Эрон) – 390 (177+213) кг
3-ўрин - Самвел Гаспарян (Арманистон) – 389 (175+214) кг ...
13-ўрин - Шарофиддин Амриддинов (Ўзбекистон) – 369 (172+197) кг

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!