Оғир атлетика. Спортчиларимиз 4 та медаль қўлга киритган жаҳон чемпионатининг 3-кунидан фотогалерея

  • 10 декабря, 2021, 20:56
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз илк медалини қўлга киритди. -67 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз Достон Ёқубов кун қаҳрамони бўлди.

Tecno

Даст кўтариш машқида Ёқубов 144 кг билан кумуш медални қўлга киритди. Силтаб кўтариш машқида эса ҳамюртимиз колумбиялик Франсиско Москера билан олтин медал учун кураш олиб бориб, якунда икки кураш бўйича ғалабани тантана қилди. Бу терма жамоамиз учун ўз юртимизда ўтаётган жаҳон чемпионатида илк медаллар бўлди. Ушбу вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев силтаб кўтариш машқида ҳам медаллар учун курашда муросасиз баҳс олиб борди. Бироқ якунда ундан омад юз ўгирди.

Қуйида бугунги кун баҳсларидан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин:

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию