Оғир атлетика. Терма жамоамиз “Fajr Cup” халқаро турнирида учинчи ўринни қўлга киритди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилган олтинчи “Fajr Cup” халқаро турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, 5 та олтин, 8 та кумуш ҳамда 2 та бронза – жами 15 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Якуний натижаларга кўра, терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг махсус кубокларини тантанали равишда қўлга олди.

 –65 кг — Диёрбек Одилов: 3 та кумуш
 –71 кг — Ҳусинбой Матрасулов: 3 та кумуш
 –79 кг — Ҳайитбой Абдушукуров: 1 та олтин, 2 та бронза
 –88 кг — Бекзод Гофуржонов: 1 та олтин, 2 та кумуш
 –94 кг — Муҳаммадқодир Тоштемиров: 3 та олтин

Мураббийлар: Журабек Заиров, Аброр Тожимирзаев

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!