Оғир атлетика. Терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди

5-16 декабрь кунлари Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мураббийлар штаби мазкур мусобақа учун 11 нафар спортчини танлаб олди. Бўлажак дунё биринчилигида атлетларимиз нафақат медаллар, балки Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб борадилар. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

-67 кг: Адҳамжон Эргашев
-67 кг: Достон Ёқубов
-73 кг: Оғабек Тўхтаев
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов
-109 кг: Руслан Нурудинов
+109 кг: Акбар Жўраев
-55 кг: Нигора Абдуллаева
-81 кг: Ригина Адашбаева
-87 кг: Турсуной Жабборова.

МОҚ матбуот хизмати 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!