Оғир атлетика. Турсуной Жабборова жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида дастлабки медалларини қўлга киритди. -87 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Турсуной Жабборова кумуш ва бронза медалларига эга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 112 кг билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, силтаб кўтариш машқида 129 кг билан саккизинчи поғонадан жой олди. Икки курашдаги 241 кг якунда Жабборовага бронза медалини тақдим қилди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ:
Аёллар, -87 кг:

1-ўрин - Солфрид Коанда (Норвегия) - 260 (113+147) кг
2-ўрин - Эйлин Тикматана (Австралия) - 249 кг (109+140) кг
3-ўрин - Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) - 241 (112+129) кг

Шунингдек, тунги дастурда -81 кг вазн тоифасида иштирок этган Ригина Адашбаева умумий ҳисобда 220 кг билан 18-натижани қайд этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!