Оғир атлетикачиларимиз Фижига йўл олишди
1-8 июнь кунлари Фижининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўратсида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиз вакиллари бугун эрта тонгда Фижи сафарига йўл олишди.
Таъкидлаш жоиз, мусобақа Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан янада аҳамиятли. Шу боис ҳам унда сайёрамизнинг энг сара ёш полвонлари баҳс олиб боришади.
Мусобақада терма жамоамиз шарафини 2 нафар атлетимиз Адҳамжон Эргашев (-67 кг) ва Акбар Жўраев (-109 кг) ҳимоя қилишса, уларга Жўрабек Заиров мураббийлик қилади. Шунингдек, делегация раҳбари сифатида Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбонсари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам Фижига жўнаб кетди.
Манба: МОҚ
Фикрлар