Ўғлим, ақлинг бўлса “Барса”га ўтма!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” ҳимоячиси Андреас Кристенсен “Барселона”нинг ёзга белгиланган биринчи трансфер нишони ҳисобланади.

Каталонияликлар футболчи билан ўзаро келишувга эришган. “Челси” тақдирга тан бериб, даниялик ҳимоячининг кетишига ҳозирлик кўряпти. Футболчи “аристократлар”нинг барча таклифларини рад этди.

Андреаснинг фаолиятини бошқариб бораётган отаси ўғлининг танловини қўллаб-қувватламади. Чунки “Барселона” Кристенсенга камтарроқ шартнома таклиф қилди. Андреасга каталонияликлардан кўра кўпроқ маош тўлашга тайёр клублар ҳам талайгина.

“Барселона” ҳозирги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, футболчилар учун катта маош ваъда қила олмаяпти. Андреаснинг отаси эса, ўғли “Барса” берадиган маошдан кўпроғига лойиқ, деб ҳисобламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!