"Оил Стар" бразилиялик футзалчини ўз сафига қўшиб олди

CHERY AUTO

Бухоронинг “Оил Стар” жамоаси қишки трансфер ойнасидан фойдаланиб, таркибини бразилиялик футзалчи Виктор Оливеира Диас билан кучайтирди.

Tecno

33 ёшли футболчи ҳимоячи амплуасида тўп суради. У 1993 йил 6 январ куни таваллуд топган. Бўйи — 180 см, вазни — 71 кг.

Виктор Оливеира Диас “Оил Стар” жамоасига Малтанинг амалдаги чемпиони — "Luxol St. Andrews" футзал клубидан кўчиб келди. Ушбу клуб Малта чемпионатида 9 карра ғолиб чиққан ҳамда УЕФА Чемпионлар лигасининг кўп карра иштирокчиси ҳисобланади.

Малта чемпионатининг сўнгги мавсумида 5 та жамоа иштирок этган бўлиб, "Luxol St. Andrews" 12 та учрашувнинг 11 тасида ғалаба қозонди ва 1 та ўйинни дуранг билан якунлади. Жамоа рақиблар дарвозасига 112 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 27 та тўп ўтказиб юборди.

Мамлакат чемпионлиги учун 2024/2025-йил ўтказилган плей-офф баҳсларида "Luxol St. Andrews" вице-чемпион "Swieqi United" жамоасини ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб этди — 8:6 ва 4:2.

Виктор Оливеира Диас жорий мавсумда ўз клуби сафида УЕФА Чемпионлар лигасида 2 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!