ОКМК БАА клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушди
Миржалол Қосимов шогирдлари БААдаги йиғини доиасида БАА про лигаси вакили – “Хатта” жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Аввалига мезбонлар футболчиси Манзуки 37-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Азиз Холмуродов 54-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
ОКМК: Валижон Раҳимов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Сардор Раҳмонов (с), Авазбек Ўлмасалиев, Акрамжон Комилов, Миржамол Қосимов, Ойбек Рустамов, Бахтиёр Қосимов, Муроджон Тошматов, Азизбек Холмуродов, Хуршид Ғиёсов.
Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Абдураззоқов, Иракли Рухадзе, Ислом Тўхтахўжаев, Жавоҳир Илёсов, Улуғбек Суннатов, Мурод Эрматов, Улуғбек Суннатов, Азизбек Баҳромов, Искандар Бусинов, Али Абдураҳмонов.
Фикрлар