ОКМК беш йиллик футболчиси билан хайрлашди
ОКМК ҳимоячи Дилшод Аҳмадалиев билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифасида маълум қилди.
“ОКМК ФК ва футболчи Дилшод Аҳмадалиев ўртасида ўзаро тузилган меҳнат шартномаси муддати якунига етгани муносабати билан томонлар келишув асосида ҳамкорликни якунлади.
2021 йилдан буён Олмалиқ жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган тажрибали собиқ футболчимиз клуб сафида 5 мавсум давомида барқарор ва фидокорона ўйин намойиш этди. Асосан ҳимоячи позициясида ҳаракат қилган Дилшод Аҳмадалиев «кончилар» сафида жами 146 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ҳамда 18 та голли узатма билан жамоа муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшди.
ОКМК ФК раҳбарияти Дилшод Аҳмадалиевга клуб сафидаги фаолияти давомида кўрсатган профессионаллиги, масъулияти ва жамоа манфаатлари йўлида олиб борган меҳнати учун миннатдорлик билдиради. Клуб футболчининг келгусидаги фаолиятида барқарорлик ва муваффақиятлар тилайди. Барчаси учун раҳмат, Дилшод”, - дейилади олмалиқликлар хабарида.




Фикрлар