ОКМК бу мавсумда ҳозирча "Навбаҳор"га ютқазмади ёхуд Ўзбекистон Кубоги ярим финал олдидан

Ўзбекистон кубоги, ярим финал босқичи доирасида ОКМК Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини Олмалиқда қабул қилади.

Ушбу баҳс жамоаларнинг мавсумдаги 3-ўйинига айланади. Суперлигада ўтказилган 1-даврадаги баҳсда «кончилар» ўз уйида «лочинлар» устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. Наманганда ўтказилган 2-даврадаги ўйинда эса дуранг (0:0) натижаси қайд этилган.

Умумий ҳисобда шу пайтга қадар бу икки клуб ўзаро 32 ўйинда баҳслашган. Устунлик «кончилар» тарафида — 13 ғалаба. «Лочинлар» эса 9 бор жамоамизни мағлубиятга учратган. Қолган 10 учрашувда дуранг бўлган.

Таъкидлаш лозимки, ОКМК – «Навбаҳор» учрашуви Ўзбекистон Кубоги мусобақасида илк маротаба ўтказилади.

Ўзбекистон Кубоги, ½ финал.

19 октябрь, пайшанба

ОКМК — «Навбаҳор» (18:00)

Олмалиқ, «ОКМК спорт мажмуаси» стадиони.

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Ришат Нугманов, Александр Сидоров, Фаррух Юсупов

ВАР: Раҳимбек Каримов

АВАР: Андрей Цапенко

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Бекзод Арипов

ОКМК матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!