ОКМК ғалабани қўлдан чиқарган учрашувдан сўнг Қосимов ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди
Cоcа-Cоlа Суперлига 17-туридан ўрин олган ОКМК – “Нефтчи” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди:
“Қизиқарли учрашув бўлиши кутилган эди. “Нефтчи” жамоаси яхши ўйин кўрсатиб келмоқда ва мағлубиятсиз одимламоқда. Натижа беллашувга мос бўлди, деб ҳисоблайман. Курашларга бой тарзда кечган баҳсда ҳар икки жамоа 3 очко учун интилди”, – деди Қосимов.
Фикрлар