ОКМК ижарадаги икки нафар ўйинчисини қайтариб олди

ОКМК клуби янги йилнинг илк кунида трансферга оид янгиликларини тақдим қилишда давом этяпти.

2024 йилни аввалига “Олимпик”, иккинчи даврада эса “Бунёдкор”да ижарада тўп сурган футболчилари – Асадбек Раҳимжонов ҳамда Аҳмадулло Муқимжонов яна ОКМКга қайтишди.

20 ёшли Раҳимжонов ўтган йили 22 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассистни бажарди. Муқимжонов эса 23 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол муаллифи бўлди ҳамда 5 та голли пасни узатди.

Маълумот учун, 20 ёшли ҳимоячи Асадбек Раҳимжонов, 2024 йилда Қатарда бўлиб ўтган ОФК U-23 Осиё Кубогида 2-ўрин соҳиби бўлиш билан бирга, 2022 йилда (2023 йилда) Хитойда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида бронза медали билан тақдирланган. Шунингдек, у 2024 йилги Париж Олимпиадасида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг шарафини ҳимоя қилган.

Эндиликда иккала ўйинчи янги мавсумда фаолиятини ОКМКда давом эттирадилар.

ОКМК янги йилдаги янги трансферини эълон қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!