ОКМК икки футболчиси билан шартномани узайтирди
Миржалол Қосимов бошқарувидаги ОКМК клуби Нодирбек Абдураззоқов ҳамда Аброр Комилов билан шартномани узайтирди. Бу ҳақида клубнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Олмалиқ клуби таркиб барқарорлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги муҳим келишувларни амалга оширди.
Икки томонлама келишувга кўра, Нодирбек ва Аброр билан 4 йиллик янги битим имзоланди. Эндиликда иқтидорли футболчилар 2029 йил якунига қадар "кончилар" шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот ўрнида, Абдураззоқов ўтган мавсум Суперлигада 30 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Каримов 15 беллашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.
Фикрлар