ОКМК жаҳон чемпионати иштирокчиси билан шартнома имзолади
Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Тошкентнинг "Олимпик" клубида ўтказган, ҳуқуқий жиҳатдан бунгача "Турон" клубига тегишли бўлган чап қанот ҳимоячиси — Саидафзалхон Аҳроров кейинги фаолиятини ОКМК жамоасида давом эттиради!
2003-йилда Фарғона шаҳрида таваллуд топган чап қанот ҳимоячиси Ўзбекистон U19, U20 ва U23 терма жамоаларида тўп тепган. Эсингизда бўлса, Аргентинада ўтган U20 жаҳон чемпионатида Саидафзалхон ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини тортган эди. Футболчи Ўзбекистон Олимпия терма жамоамиз аъзоси ҳисобланади.
Саидафзалхон Аҳроров ҳозиргача Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларида 13, Про-Лига доирасида 15 ва мамлакат кубоги баҳсларида 4 маротаба расмий ўйинларда иштирок этган.
ОКМК ва футболчи ўртасида икки йиллик шартнома имзоланди.
Фикрлар