ОКМК ўртоқлик ўйинида Қирғизистон жамоасини йирик ҳисобда енгди

CHERY AUTO

Давралар оралиғида юзага келган танаффусдан самарали фойдаланишни мақсад қилган ОКМК 16 июль оқшомида Олмалиқда қўшни Қирғиз Республикаси жамоаси "Озгон" клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Tecno

ОКМК ФК учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумкор футбол намойиш этиб, рақиб дарвозаси олдида бир неча хавфли вазиятларни яратишди. Натижада жамоа ўз устунлигини яққол намоён этиб, "Озгон" дарвозасини бир неча бор ишғол қилди. Меҳмонлар ҳам ўз имкониятларидан фойдаланган ҳолда қарши ҳужумларда аниқ ҳаракат қилди. Бироқ якунда «кончилар»нинг майдондаги ишончли ўйини ҳал қилувчи омил бўлди.

Ўйин ўзига хос форматда – ҳар бири 30 дақиқа давом этган тўртта тайм шаклида бўлиб ўтди. Голларга бой кечган баҳсда вакилларимиз рақиб дарвозасини 6 маротаба ишғол қилишди, меҳмонлар эса бунга битта гол билан жавоб қайтардилар.

ОКМК ФК — "Озгон" - 6:1

Голлар: Асад Собиржонов (14), Ариҳиро Сентоку (25), Али Абдураҳмонов (27), Хуршид Ғиёсов (37), Али Абдураҳмонов (42), Гиорги Папава (93).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!