ОКМК "Сепахон" билан ўйинга муаммолар билан етиб борди. Боз устига Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнаша олмаган
ОЧЛ гуруҳ босқичи 4-тур доирасидаги «Сепахон» — ОКМК учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Унда ОКМК клуби бош директори Баҳодир Мирзаев иштирок этди. Мижалол Қосимов Эрон йўлларидаги тирбандлик сабаб матбуот анжуманига етиб кела олмаган.
Баҳодир Мирзаев: Aссалому алайкум барчага! Ўйинга жамоамиз кутилмаган муаммолар билан келмоқда. Бир қатор ўйинчиларимизда жароҳатлар мавжуд. Ўзбекистон кубоги финали олдидан ушбу ўйинчиларимизни таваккал қилмаган ҳолда Эронга олиб келмадик.
Ўйинни Исфахондан Теҳронга кўчгани бизга қўшимча муаммоларни келтириб чиқарди. Ўйлайманки, барчаси яхшиликка хизмат қилади. Эронга Дубай орқали келдик. Жамоамиз Дубайда машғулот ўтказди. Қўшимчасига Теҳронга келиб ҳам кўплаб муаммоларга дуч келдик. Йўлдаги тирбандлик туфайли, ўйинолди расмий машғулотимиз бекор бўлди ва матбуот анжумани олдидан клубимиз бош мураббийи айрим ноқулайликлар сабаб ярим йўлдан ортга қайтди.
Халқаро майдонда Ватанимиз шаънини ҳимоя қилаётган жамоамиз ҳар қандай ҳолатда охиригача ҳаракат қилади. Худо хоҳласа, ёруғ юз билан Юртимизга қайтамиз!
ОКМКнинг «Сепахон»га қарши учрашув учун қайдномаси:
Фикрлар