ОКМК сербиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади
Футболчи Олмалиқ клуби билан 2+1 кўринишида шартнома имзолади.
Урош Койич ОКМК футболчиси!
Олмалиқнинг ОКМК жамоаси таркибни кучайтиришда давом этади. Сербиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Урош Койич билан расман шартнома имзоланди. Клуб ва футболчи ўртасидаги ҳамкорлик келишуви 2+1 тизимида расмийлаштирилди.
22 ёшли янги футболчимиз асосан Сербия чемпионатларида тобланган бўлиб, фаолияти давомида "Боратс", "Инджия" ва "Лознитса" каби клублар шарафини ҳимоя қилган. У профессионал даражада жами 87 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Шунингдек, Урош Койич профессионал фаолиятига қадар "Вождоватс У-19" жамоаси сафида 33 та учрашувда иштирок этиб, 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Изоҳлар (0)