ОКМК япон футболчисининг трансферини эълон қилди

Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли онлар қолишига қарамай Олмалиқ клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

ОКМК жамоасининг Туркиядаги йиғинида 25 ёшли япониялик Арихиро Сентоку кўрикдан ўтди ва унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди. 1998 йил 12 декабрда Япониянинг Фукуока шаҳрида таваллуд топган Арихиро Сентоку «кончилар»нинг расман футболчисига айланди ва томонлар ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

сентоку

ОКМКнинг янги легионери фаолияти давомида «Ком», «Подгорица», «Искра», «Рудар» (барчаси Черногория), «Воздовац» (Сербия) каби клубларда тўп тепган. Шунингдек, ярим ҳимоячи бутун фаолияти давомида 176 та ўйинда майдонга тушиб 18 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

ОКМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!