ОКМК – «Навбаҳор» учрашуви Ўзбекистон кубоги мусобақасида илк маротаба ўтказилади (превью)
Ўзбекистон кубоги, ярим финал босқичи доирасида ОКМК Наманганнинг «Навбаҳор» жамаосини Олмалиқда қабул қилади.
Ушбу баҳс жамоаларнинг мавсумдаги 3-ўйинига айланади. Суперлигада ўтказилган 1-даврадаги баҳсда «кончилар» ўз уйида «лочинлар» устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. Наманганда ўтказилган 2-даврадаги ўйинда эса дуранг (0:0) натижаси қайд этилган.
Умумий ҳисобда шу пайтга қадар бу икки клуб ўзаро 32 ўйинда баҳслашган. Устунлик «кончилар» тарафида — 13 ғалаба. «Лочинлар» эса 9 бор олмалиқликларни мағлубиятга учратган. Қолган 10 учрашувда дуранг бўлган.
Таъкидлаш лозимки, ОКМК – «Навбаҳор» учрашуви Ўзбекистон кубоги мусобақасида илк маротаба ўтказилади.
Ўзбекистон кубоги, 1/2-финал.
19 октябрь, пайшанба
ОКМК — «Навбаҳор» (18:00)
Олмалиқ, «ОКМК спорт мажмуаси» стадиони.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Ришат Нугманов, Александр Сидоров, Фаррух Юсупов
ВАР: Раҳимбек Каримов
АВАР: Андрей Сапенко
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Бекзод Арипов
Фикрлар