ОКМК – "Сўғдиёна" учрашуви олдидан превью

Суперлиганинг навбатдаги, 21-тур доирасида ОКМК Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамаосини Олмалиқда қабул қилади.

Бўлажак баҳс мазкур қарама-қаршилик тарихидаги 30-учрашувга айланади. Бўлиб ўтган учрашувларда «кончилар» 11 марта ғалаба қайд этган, жиззахликлар эса 10 учрашувда устун келишган. Қолган 8 баҳсда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати ОКМК фойдасида: 41-30.

Сўнгги бор ўтказилган 5 учрашувдаги натижалар:

01.07.2023 |  1:2
30.09.2022 |  0:2
07.05.2022 |  3:2
27.11.2021 |  0:1
31.07.2021 |  0:0

Суперлига, 21-тур.

7 октябрь, шанба

ОКМК — «Сўғдиёна» (17:00)

Олмалиқ, «ОКМК спорт мажмуаси» стадиони.

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Исроил Имоназаров

ВАР: Аскер Нажафалиев

АВАР: Амир Галеев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Шоҳрух Саид

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!