Оксана Чусовитина тўққизинчи Олимпиадаси сари ҳаракатни бошлади

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам масъулиятли мавсум бошланмоқда. 15-18 февраль кунлари Миср пойтахти мазкур спорт тури бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичига мезбонлик қилади.

Бугун ушбу мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз Қоҳирага йўл олди. Қайд этиш жоиз, 20 апрелга қадар давом этадиган 4 босқич якунига кўра, ўз йўналишларида тенгсиз бўлган 2 нафардан атлет Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритади. Шу тариқа, унда Оксана Чусовитина ўзининг тўққизинчи Олимпиадасига лицензия олиш учун кураш олиб боради. Терма жамоамиз қуйидаги таркибда Мисрга жўнаб кетди:

Эркаклар:
Расулжон Абдураҳимов
Абдулазиз Мирвалиев
Ҳумоюн Исломов

Аёллар:
Оксана Чусовитина
Дилдора Арипова
Одинахон Робижонова

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!