Окслейд-Чемберлен роппа-роса бир йилдан сўнг яна "Ливерпуль" сафида майдонга тушиши мумкин

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Англия премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган “Ливерпуль” ва “Хаддерсфилд” жамоалари баҳси бошланади.

Эътиборлиси, мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен бугун жорий мавсумда илк бор майдонга тушиши мумкин. Бош мураббий Юрген Клопп уни бугунги ўйин қайдномасига киритди.

Эслатиб ўтамиз, Окслейд-Чемберлен сўнгги бор 2018 йилнинг 24 апрель куни “Рома”га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ ярим финал баҳсида майдонга тушган ва ана шу учрашувда жиддий жароҳат олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!