"Октагон" ва Brave CF ҳамкорлигидаги супер турнирда жанг қилувчи ўзбекистонлик спортчилар маълум!
Барчага маълумки, ҳозирги кунда Қозоғистоннинг "Октагон" промоушени ҳар ойда жанг кечаси ташкиллаштиришда давом этмоқда. Албатта, ушбу ташкилот томонидан ўтказилаётган турнирларда мунтазам ўзбекистонлик спортчилар ҳам жанг ўтказиб келаётганлиги ҳам сир эмас. Шубҳасиз, бунда Underdog менежерлик компанияси мутасаддилари Парвиз ҳамда Фарруҳ Абдумавлоновни хиссаси беқиёс десак янглишмаган бўламиз.
Парвиз Абдумавлоновни сайтимизга маълум қилишича, 30 сентябрь куни Алмати шаҳри "Октагон" ҳамда Brave CF промоушенлари ҳамкорлигида ўтказиладиган катта жанг кечасига мезбонлик қилади ва унда ҳозирга келиб, 3 нафар ўзбекистонлик жангчи октагонга кўтарилиши маълум бўлиб улгурган.
Жумладан, мазкур кечада юртимиз яккакураш оламининг ёрқин вакилларидан бири Жаҳонгир Жумаев (8-1) қирғизистонлик Жакшилик Мурзобековга қарши баҳс юритса, Давлатбек Хожиев (3-0) Қозоғистон вакили Ринат Сагинтай билан жанг қилади. Шунингдек, Санжар Эркинов (8-1) ҳам октагонга кўтарилади.
Тез орада яна ушбу турнирга оид ва юртдошларимиз иштирокига боғлиқ янгиликлар бўлиши мумкин. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар