Оладиган борми? “Арсенал” ўз ҳужумчисига харидор излаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг амалдаги чемпиони “Арсенал” клуби ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бразилиялик ҳужумчи Габриэл Жезусни сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, айни вақтда “тўпчилар” спорт бўлими вакиллари 29 ёшли ҳужумчи учун янги клуб излаш билан банд.

Англия чемпионлари футболчи бўйича 23,4 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган.

Ҳозирги вақтда Жезус учун асосий даъвогар сифатида “Милан” кўрилмоқда. Бироқ яқинда “Ювентус” ва “Атлетико Мадрид” ҳам футболчи бўйича сўров юборган.

2025/2026 йилги мавсумда Жезус барча мусобақаларда 27 та учрашув ўтказиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!