Олдинда Германия: Улар Ҳусановни танлашди!

Европа кубоклари ҳар бир футбол мухлисининг эътиборини қозона оладиган мусобақа. Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ўтган йилнинг кузидан бери Франция вице-чемпиони “Ланс”нинг халқаро майдондаги ўйинларини кузатиб келмоқда.

Бунга лансликлар ўтган ёз Абдуқодир Ҳусановни ўз таркибига қўшиб олгани сабаб. 19 ёшли футболчимиз Европа Чемпионлар лигасида иккита ўйин ўтказди. Гарчи “Ланс” қитъанинг энг нуфузли мусобақасида плей-оффга чиқа олмаган бўлса-да, бошқа турнир – Европа Лигасида иштирок этиш учун курашмоқда.

khadra-khusanov-reims-lens-180224-e1708276594517

Ўтиш босқичида лансликлар Германиянинг “Фрайбург” жамоасига тўқнаш келган. Франциядаги илк учрашувда ҳисоб очилмади. Жавоб ўйини 22 февраль куни Германияда ташкил этилади.

Ҳал қилувчи учрашувда “Ланс”нинг энг кучли ҳимоячиси Кевин Дансо дисквалификация сабабли жамоасига ёрдам бера олмайди. Франк Хейз  бошчилигидаги мураббийлар штаби австриялик ҳимоячига муносиб ўринбосар топиши керак.

“Ланс” фаолиятини ёритиб келаётган lensois.com сайти ҳимоя марказини эгаллашга энг муносиб футболчи кимлигини аниқлаш мақсадида мухлислар ўртасида сўровнома ташкил қилди. Унга кўра, биринчи ўрин катта устунлик билан Абдуқодир Ҳусановга насиб қилди.

Мухлисларнинг 78,01 фоизи ўзбек ҳимоячиси “Фрайбург” қарши ўйинни бошланғич таркибда, ҳимоя марказида бошлаши керак, деб ҳисобламоқда.

Сўровнома натижалари қуйидагича кўриниш олди:

Абдуқодир Ҳусанов: 78,01%

Факундо Медина: 7,52%

Иккита марказий ҳимоячи билан ўйнаш варинати: 7,23%

Жонатан Градит: 3,69%

Массадио Хайдара: 3,5%%

Бошқалар: 0%.

“Ланс” ишқибозлари Абдуқодир Ҳусановга ишонч билдираётгани бежиз эмас. Легионеримиз Франциянинг аввалги турида “Реймс”га қарши сафар учрашувини юқори савияда ўтказди. Рақиб ҳужумларини маҳорат билан бартараф этган Ҳусанов жамоасининг мағлубиятдан қутилиб қолишига катта ҳисса қўшди.

Ўша беллашувнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш мақсадида ташкил этилган сўровномада ҳам Абдуқодир Ҳусанов катта устунлик билан ғалаба қозонган эди. Овоз берганларнинг 46,22 фоизи ҳамюртимизни беллашувнинг энг ўйинчиси, деб топди.

photo_2024-02-19_08-16-45

Абдуқодир Ҳусанов ёзда “Энергетик-БГУ”дан “Ланс”га ўтганида transfermarkt.world экспертлари томонидан унинг трансфер суммаси 400 минг еврога баҳоланганди. Энди ушбу халқаро ташкилотнинг янги рейтингида легионеримизнинг трансфер нархи 2 миллион еврога етди.

Шацких Англияга ўтмаган, Шомуродов Италияни танлади, Файзуллаев эса...

Ўзбекистонда яна хорижга кетиши мумкин бўлган ўйинчилар борми?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
21/02/2024 18:03
Узр,Абдурахматов билан алмаштириб куйибман.
&
Адхамжон Низомов
21/02/2024 18:00
Чемп.азиада 500 евро езибди, кайси тугри?