Олег Тюлькин: Бугунги мағлубиятдан кейин чемпионатни якунлашимиз керакми?
Ads

Олий лига 27-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Динамо” (1:0) учрашувидан кейин матбуот анжуманида “Динамо” устози Олег Тьюлкин учрашув ҳақида тўхталди.

“Иккала жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлди. Стандарт вазиятдан кейин гол ўтказиб юбрдик. Очиғи, бугунги мағлубиятдан кейин нима қилишини билмай қолдик.

Биз чемпионатни якунлашимиз керакми? Тўрт тур қолганда қабул қилинган қарор нафақт бизни, балки бутун мамлакат ишқибозларини “шок”ка туширди дейиш мумкин. Регламент бор, тартиб қоида бор. Регламент бу футболнинг конституцияси. Самарқанд, Жиззах, фарғоналик мухлислар футболни севишмайдими... Албатта, кейинги ўйинимиз “Нефтчи”га қарши. Улар ҳам биз каби ҳолатда. Ҳар қандай вазиятда ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз", - деб айтиб ўтди самарқандликлар устози.