Олег Зотеев нима учун "Локомотив"дан "Сўғдиёна"га ўтиб кетганини биласизми?
Яқинда тажрибали футболчи Олег Зотеев Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига ўтиб кетгани хусусида хабар берганимиз ёдингизда бўлса керак.
Ўтган йили про лигада “Локомотив” шарафини ҳимоя қилиб, Суперлигага қайтишига катта ҳисса қўшган сардор элитада клубини ўзгартирди.
Sports.uz журналисти бунинг сабабини билиш мақсадида футболчи билан боғланди.
Олег “Локомотив”дан нега кетди?
- Аввало айтишим керакки, “Локомотив”дан кетганимни сабаби менга Жиззахдан қизиқарли таклиф тушди. Бош мураббий Иван Бошкович билан мулоқот олиб бордик. Яна қайтараман: қизиқарли таклиф тушди, ўзимга ҳам ёқди. Шундан кейин биз “Локомотив” раҳбарлари билан гаплашдик ва келишувга эришдик. Улар мени тўғри тушуниб, кетишимга рухсат беришди. Шуни айтмоқчиманки, қачондир яна “Локомотив”га қайтаман. Клубда ишлаган барча мени ҳурмат қилади ва мен ҳам уларни ҳурмат қиламан. “Локомотив” менинг уйим.
“Локо”га тажрибали ўйинчилар келяпти, аммо вазият ўзгариб кетишини кутмаганмиди?
- Ҳа, тўғри, “Локомотив”да тажрибали футболчилар йиғиляпти. Бир томондан қараганда, қийин мавсум ўтказдик ва “Локомотив”ни Суперлигага қайтардик. Жамоани кучлилар орасига қайтишида ўз ҳиссамни қўша олдим. Тўғрисини айтсам, бу футбол. Шунинг учун футболда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини кутаман ва биламан. Чунки кўп йилдан бери футболдаман. Кутмаганман деган нарса бўлмаган. Нимагаки, ноябрь ойидан “Сўғдиёна” билан гаплашишни бошлагандик. Ўзимга янги чақирув бўлишини хоҳладим. Ўзингиз биласиз, “Сўғдиёна” ёш жамоа ва янги лойиҳа. Бунга қизиқдим. Бош мураббий менга алоқага чиқиб, қизиқарли таклифни ўртага ташлади.
Нима учун “Сўғдиёна”ни танлади?
- “Сўғдиёна”га ўтишимни асосий сабабчиси Иван Бошкович. Таъкидлаганимдек, менга жуда қизиқарли таклиф билан чиқди. Ёш футболчилар билан рақобатга киришиб, футболдаги ҳаётимни яна узайтириш имкони бўлди, бу менга ёқди. Ўйлайманки, бу йил бор кучимни ишга соламан ва “Сўғдиёна”га ёрдам бераман. Қолганини вақт кўрсатади. Ҳа, бошқа клублардан вариантим бор. Аммо мен Жиззах жамоасини танладим.
Зотеев яна қанча вақт футбол ўйнамоқчи ёки “Сўғдиёна” фаолиятидаги охирги клубми?
- Буни вақт кўрсатади. Ҳали билмайман. Нима бўлишини Худо билади. Фаолиятимни яна давом эттиришга ҳаракат қиламан. Жисмоний тайёргарлигим яхши бўлса ўйнайвераман. Агар аксинча бўлса ўйнамайман. Жароҳатлар бўлмасин. Яна ўйнайманми-йўқми, вақт кўрсатади. Яъни, “Сўғдиёна” фаолиятимдаги охирги клубми ёки йўқ, бир нима айтиш қийин.
Шуҳратбек Жўраев.
Фикрлар