Олейник нокаутга учради ва "UFC Fight Night 174" турнирининг қолган натижалари

  • 9 август, 2020, 16:27
  • 0
  • MMA

Бугун Лас-Вегасда "UFC Fight Night 174" мусобақаси ташкил этилди. Кечанинг марказий жангида оғир вазн тоифаси аъзолари Деррик Льюис (24-7) ва Александр Олейник (59-14-1) ўзаро жанг қилди. Жангнинг иккинчи раундида россиялик спортчи нокаутга учради.

Крис Уайдман (15-5) ва Омари Ахмедов (20-5-1) қарама-қаршилигида ҳакамлар бир овоздан Уайдманнинг ғалабасига қарор қабул қилишди. Ҳисоб 29-27, 29-27, 29-28.

Даррен Стюарт (12-5) Маки Питоло (13-6) устидан бўғиш услуби эвазига зафар қучди.

Яна Куницкая (13-5) Юлия Столяренко (9-5-1) ўзаро тўқнаш келди ва Куницкая ҳакамларнинг якдил қарори билан ғолиб, деб топилди (30-26, 30-27, 30-27).

Бенеил Дариуш (19-4-1) ва Скотт Холцман (14-4) қарама-қаршилигининг дастлабки раундида Дариуш рақибини нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!