Ольга Забелинская жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллади

Ушбу йўналишда Ольга Забелинская юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Кескин ва муросасиз кечган пойгаларда юртдошимиз тўртинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, учинчи ўрин эгаси билан спортимизни атиги 2 очко ажратиб турди.

Велотрек бўйича ЖЧ.
Аёллар, очколар пойгаси.
1. Элинор Беркер (Буюк Британия) – 50 очко
2. Женнифер Валенте (АҚШ) – 34
3. Анита Стенберг (Норвегия) – 33
4. Ольга Забелинская (Ўзбекистон) – 31

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналиш Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган. Юртдошимиз омниум баҳсида 19-натижани қайд этган. Шундай бўлса-да, Забелинская аёллар ўртасида велотрек бўйича жаҳон чемпионатларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган илк спортчи сифатида тарихда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!