Олич энди “Бавария”ни Хитойда реклама қилади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ ҳужумчиси Ивица Олич немис клубининг расмий элчисига айланди. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.

“Мен “Бавария” элчисига айландим. Вазифаларим жамоани Хитойда ва АҚШда реклама қилишдан иборат.

Албатта, бу Хорватия терма жамоасидаги ишимдан бўш вақтларда рўй беради”, – деб айтиб ўтди Олич.

Маълумот учун, Олич октябр ойи ўрталарида Хорватия терма жамоаси мураббийлар штаби таркибига кирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!