Олимжон Набиев кипрлик теннисчини юртига қайтариб юборди

 

Наманганда Халқаро теннис федерацияси ITF мусобақалари тақвимидан жой олан ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирнинг саралаш беллашувлари якунланди.

Асоссий тўр йўлланмаси учун курашган 25 нафар ёш теннисчимиз орасидан фақатгина Олимжон Набиев ўзини кўрсата олди.

Ёш теннисчимиз саралаш учрашувларида ўз ҳамюртлари Аббос Эргашевни 6:3, 7:6, Беҳзод Расаматовни 6:0, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Асосий тўр йўлланмаси учун ўтказилган сўнгги баҳсда Олимжон Кипрдан келган Николас Кэмпбеллни 2:6, 6:2, 6:4 ҳисобида кенгиб, мусобақадан чиқариб юборди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!