Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди

Бироз аввал Корея Республикасининг Гоҳёнг шаҳридаги "Paryeong Gymnasium" мажмуасида навбатдаги профессионал бокс якунига етди. 

"Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси томонидан ўтказилган ушбу проф бокс оқшомида икки чарм қўлқоп устамиз Олимжон Назаров ва Абдурасул Исмоилов ҳам рингга кўтарилди. Енгил вазн тоифасидаги Абдурасул Исмоилов (11-2-1)га филиппинлик 26 ёшли Ал Тоёгон (14-9-3) рақиблик қилди. Саккиз раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг қарори билан дуранг натижа қайд этилди. 

Ўта енгил вазн тоифасида WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров (31-5-0) эса таиландлик Саравут Жиамтонг (11-5-0) билан тўқнаш келди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг ўта енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган WBO International камари учун кечди. Жангнинг учинчи раундида Назаров рақибини нокаутга учратиб, ўз камарлари сонини 2 тага етказиб олди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!