Олимпиада чемпиони рингдаги ўлим билан боғлиқ ҳолатлар сабабини айтди
Россиялик боксчи Евгений Тишченко ҳар доим рингда боксчилар ўлими бўлганини таъкидлади.
“Патрик Дей? Жуда ачинарли ҳолат. Аслида, бундай воқелар ҳар доим бўлган. Лекин ҳозирги кунда жамиятнинг ахборотлаштириш даражаси ошгани сабабли, бу катта ошкораликни юзага келтирмоқда.
Бундай фожеали ҳолатлар вазн йўқотиш туфайли ҳам рўй бериши мумкин. Чунки тананинг сувсизланиши баъзида ёмон оқибатларни юзага келтиради. Рингга кўтарилганимизда ҳам нима бўлиши мумкинлигини билмаймиз. Бу бокснинг бир қисмидир ва ҳар доим бунда хавф бўлади",-деди Тишченко «РИА "Новости" билан суҳбатда.
Маълумот учун, Евгений Тишченко 2016 йил Олимпиада чемпиони, 2015 йилги жаҳон чемпионати ғолиби, Европа чемпиони (2015, 2017), Универсиада чемпиони (2013) ва жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби (2013).
Фикрлар